Масалани ҳал этиш чоралари кўрилди

 

             Масалани ҳал этиш чоралари кўрилди

 

         Жорий йилнинг 9 январь куни “Oqdaryo ovozi” газетасида “Бозорнинг эгаси борми?” сарлавҳаси остида Лойиш “Деҳқон бозори”да ёмғирдан кейин тўпланиб қолган сув туфайли юзага келаётган муаммоли вазият эълон қилинган эди.

         Ушбу танқидий мақола туман ҳокимлиги томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, масалани ҳал этиш борасида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.

          Маълум бўлишича, мақолада кўрсатилган жой деҳқон бозори ҳудудида эмас, аксинча кийим бозорининг рўпарасидаги кўп қаватли тураржой биноси қурилиши учун ажратилган ҳудуд бўлиб, фақат якшанба куни маҳаллалардаги савдо дуконлари келиб шу ерда савдо қилишади. Тез кунда ушбу ҳудудда бино қурилиш ишлари олиб борилади. Шундай бўлсада мутасаддилар томонидан ёмғирдан тўпланган сувларни қочириш, аҳолига қийинчилик туғдираётган масалаларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

                  Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM