Муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди

                     Муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди

 

         Жорий йил 21 январь куни Оқдарё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида туманимиздаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида муаммо ва камчиликлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.

         Йиғилишда мактабгача таълим бўлими мудири Бахтигул Асророва, бўлим ходимлари ва барча оилавий  нодавлат  мактабгача таълим ташкилоти  раҳбарлари иштирок  этишди. Йиғилишда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида  тарбияланувчиларнинг  таълим  тарбияси,  соғлом  овқатлантириш  ва сифатли  озиқ-овқат  билан таъминлаш  масалалари муҳокама қилинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM