Солиқ соҳасидаги ўзгартиришлар юзасида йиғилиш ўтказилди

             Солиқ соҳасидаги ўзгартиришлар юзасида йиғилиш ўтказилди

 

         Оқдарё тумани бўйича солиқ объектларини тўлиқ ҳисобга олиш ва солиқ солиш базасини кенгайтириш, фойдаланилмаётганз аҳираларни сафарбар қилишор қали 2020 йилда бюджетга жалб қилиниши лозим бўлган қўшимча даромад манбаларини таъминлаш юзасидан 2020 йил 12 январь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Ўроқов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят молия бош бошқармаси, вилоятДавлатсолиқ бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ва тумандаги масалага алоқадор ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

         Йиғилишда юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига 2020 йил 1 январдан киритилаётган ўзгартиришлар ҳамда уларни 2020 йилда ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирда белгиланган вазифалар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига тушунча ва топшириқлар берилди.

         Жумладан, янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан солиқ ҳисоботларида ер майдони, мол-мулк ва сув солиғи объектларини кўрсатмаган ҳолатлар юзасидан хатлов ўтказиш, фойдаланилмаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектларни аниқлаш;

         Фаолият кўрсатмаётган ва паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тиклаш ва молиявий соғломлаштириш;

         Тадбиркорлик субъектларида норасмий тарзда ишлаётган ишчи ва хизматчиларнинг фаолиятини қонунийлаштириш;

         Қўшилган қиймат солиғи тўловчилар томонидан 2019 йил январь-ноябрь ойлари давомида манфий кўрсаткич билан тақдим этилган тадбиркорлик субъектларини камерал назоратдан ўтказиш;

         Тадбиркорлик субъектлари томонидан ишчи ходимларга 1-разряддан кам иш ҳақи ҳисоблаши ҳисобига қўшимча солиқлар ҳисобланиши олдини олиш;

         Хўжаликюритувчисубъектларнингшубҳалифаолиятибўйичакамералназоратнитаъминлаш;

         Бозорлар ҳудудида Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини расмийлаштириш, Бозор даромадларини кўпайтириш;

         Савдо расталари бўйича тушумларни ошириш, Тўйхоналар томонидан амалга оширилаётган базмлардан тушган тушумни тўлиқ банкка топширилишини таъминлаш;

         Давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият юритаётган жисмоний шахсларнинг фаолиятини расмийлаштириш каби масалаларга эътибор қаратиш таъкидланди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати