Маҳаллаларда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

        Маҳаллаларда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

 

    Оқдарё туман Санитария-Эпидимиологик Осойишталик Маркази ходимлари томонидан жорий йилнинг ноябр ойида Ўзбекистон МФЙ, Лойиш МФЙ, Наврўз МФЙ,  Мустақиллик МФЙ, А.Навоий МФЙлардаги хонадонлар ўрганиб чиқилди.

        Олиб борилаётган тадбирлар давомида туман СЭО маркази ходимлари томонидан хонадонларда ўрганиш давомида тозалаш-ободонлаштириш, ит тишлашидан жароҳат олиш, шахсий гигиена, тўғри овқатланишни ташкил қилиш, гижжа касаллиги, геморрагик иситма касаллиги, ВИРУСЛИ ГЕПАТИТ А касаллиги, БОТУЛИЗМ ва бошқа юқумли касалликларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида тегишли тушунчалар, ёзма кўрсатмалар ҳамда тарқатма материаллар тарқатилди.

      Айни кунларда туманимизнинг “Амир Темур”, Кумушкент, Темирак маҳаллаларида аҳоли ўртасида эпидимиологик осойишталикни сақлаш борасида туман СЭО маркази ходимлари томонидан ишлар янада кучайтирилиб, тушунтириш ва тарғибот ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2020 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM