Байрам тадбирлари уйғунлашган ҳолда ўтказилди

                  Байрам тадбирлари уйғунлашган ҳолда ўтказилди

 

         Президентимиз ташаббуси билан декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланди. Бугун туманимизда нишонланаётган ушбу сана Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги байрам тадбирлари билан уйғунлашган ҳолда тумандаги “Қурбон ота” базмгоҳида кенг кўламда нишонланди.

        Байрам тадбирида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир қатор ходимлар, меҳнат фахрийлари, мутахассислар, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчи ходимларнинг юздан ортиқ вакилларига кўкрак нишони, Фахрий Ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

"Ёш китобхон" кўрик танловининг Республика босқичида фахрли II ўринни эгаллаган 48 умумтаълим мактабининг 8 синф ўқувчиси Гулсанам Абдулакимова ҳамда "Коррупсия ва келажак" мавзусида иншолар танловининг Республика босқичида ўттиз мингта иншолар ичида фахрли III ўринни қўлга киритган 17 умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Кумуш Абдураззоқовага мақтов ёрлиғи ва телевизорлар совға қилинди. 

    Тадбир иштирокчиларига эстрадамизнинг таниқли санъаткори Ойбек Ҳамроқулов, туманимизда етишиб чиққан эстрада хонандаси Гулжахон Ҳакимова ҳамда туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам концерт дастури намойиш этилди. Байрам тадбири йиғилганларда бой таассурот қолдирди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM