Мурожаатлар ўз ечимини топмокда

        Мурожаатлар ўз ечимини топмокда

 

        Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 13 ноябрдаги   №07-4063-сонли топшириғига асосан аҳоли билан учрашувлар асосида энг қуйи бўғин маҳаллаларда долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш, қишки мавсумга тайёргарлик кўриш,  фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш ҳамда куз-қиш ма́всумини беталофат ўтказиш мақсадида туманимизда қатор чора тадбирлар олиб борилмоқда.

       Жорий йилнинг 25 ноябрь куни туман ҳокимлиги 1 сектор масъуллари томонидан "Янгиравот-2" маҳалла фуқаролар йиғини "Уклон" қишлоғида ўтказилган оммавий сайёр қабулда қўшимча трансформатор ўрнатиб бериш масаласидаги мурожаат туман электр тармоқлари бўлимига ижро учун юборилган эди.

         Мурожаат батафсил ўрганиб чиқилди ва 2019 йилнинг 29 ноябрь куни Уклон қишлоғига туман электр тармоқлари корхонаси мутасаддилари томонидан 10 до́на темир бетон устунлар ва трансформатор олиб келиб ўрнатилди. Эндиликда изолятор ва симлари олиб келиб ўрнатилади ва аҳолига фойдаланишга топширилади.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM