Жажжи болажонлар “Меҳржон”ҳосил байрамини нишонлашди

             Жажжи болажонлар “Меҳржон”ҳосил байрамини нишонлашди

 

         “Меҳржон” ҳосил  байрами  икки  минг йиллик  тарихга  эга  ҳисобланади. "Меҳржон " ҳосил байрами  болажонларни бир бирларига меҳр оқибатли  бўлишга  ундайди. Ушбу байрам  коинот ва ерга жон ато этиб турган Қуёшни қадрлашга,  барчани  қиш  ғамини  жамлашга  ундайди. Шу боис Мактабгача таълим ташкилотларида “Меҳржон” ҳосил байрами кенг нишонланиб келинмоқда.

        Бугун Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги  5-сонли мактабгача таълим  ташкилотида "Меҳржон" ҳосил  байрами  ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида мактабгача таълим бўлими мудири,  бўлим ходимлари, барча  туман  мактабгача таълим ташкилоти  тарбиячилари ва тарбияланувчилар иштирок этишди.

        Болажонлар куй қўшиқ ва рақслар ижро этиб,  байрамни эзгу умидлар ва  шоду хуррамлик билан қарши олишган. Халқимиз  табиатидаги  бағрикенглик,   меҳмондўстлик,  меҳр-шафқат, саховатлилик каби  гўзал фазилатларнинг давом этишида  ушбу  байрамнинг ҳиссаси катта.

 

          Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM