5 та муҳим ташаббус доирасида китоб тақдимоти ўтказилди

 

         5 та муҳим ташаббус доирасида китоб тақдимоти ўтказилди

 

         Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

       Оқдарё туман ХТБ тасарруфидаги 47 умумтаълим мактабида 5 та муҳим ташаббус доирасида қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, бугун  тўртинчи ташаббус ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбир бўлиб ўтди. Унда севимли болалар ёзувчиси Х.Тўхтабоевнинг “Жаннати одамлар” асарининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

        Тадбирда 9-“А” синф ўқувчилари томонидан асар воқеалари тасвирланган саҳна кўринишлари, муаллиф ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар ҳамда бадиий чиқишлар тақдим қилинди.

 

      Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM