Она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг фан ойлиги якуни бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

Она тили ва адабиёт ўқитувчиларининг фан ойлиги якуни бўйича семинар йиғилиши ўтказилди

 

          2019 йил 29 октябрь куни Оқдарё туман Халқ таълими тасарруфидаги 45-сонли ихтисослашган умумтаълим мактабида Она тилимизга Давлат тили мақоми берилган куннинг 30 йиллиги ҳамда “Октябрь – она тили ва адабиёт фани ойлиги якуни муносабати билан “Тақдиримсан, тарихимсан, келажагимсан она тилим” мавзусида мактабларимизнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

         Семинар иштирокчиларига мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари томонидан тайёрланган очиқ дарс ва тадбирлар намойиш этилди. Жумладан, 9-“А” синфда Ю.Нарзуллаева, 5-“А” синфда Ш.Очилова, 8-“Б” синфда М.Ҳасанова, 6-“Б” синфда Н.Саидовалар дарс жараёнида АКТ, замонавий ва интерфаол методлардан самарали фойдаланган ҳолда очиқ дарс ўтишиб, ўқувчиларнинг билим самарадорлигини оширишдаги тажрибаларини намойиш этишди.

         “Она тилим сарчашмангдан сархуш дилим” деб номланган бадиий кечада М.Алимова, А.Тўраева, Ш.Эркинова, Л.Исмоилова каби ўқитувчилар ўз ўқувчилари билан фаол иштирок этишиб, йиғилганларда катта таассурот қолдиришди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM