Чинаккам меҳнат  ўз самарасини бермоқда

 

Чинаккам меҳнат  ўз самарасини бермоқда

 

         85 ёшни қаршилаётган “Пичоқчи” маҳалласи Тарнов қишлоғида истиқомат қилувчи Халима момо бугун пахта даласига борди. Чунки набираси “Тарновхўжа” фермер хўжалиги раҳбари Аҳмад Сайфиддинов давлатга пахта сотиш режасини ошиғи билан бажариб, ғолиблар сафидан жой олди.

         -Набирамни ёруғ юз билан режани бажарганлиги мени қувонтирди. Илоҳим, барча фермерларимизга, туманимизга режани ошиғи билан бажариш насиб этсин,- дейди момо, қувонч билан.

          Рустам Ҳусанов раҳбарлик қилаётган “Қаҳрамон” ММТП ҳудудидаги “Тарновхўжа” фермер хўжалиги жами ер майдони 82 гектар бўлиб, шундан пахта майдони 30 гектарни ташкил қилади. Биринчи теримдаёқ режа ортиғи билан бажарилди. Шу муносабат билан фермер хўжалик раҳбарига, механизатори Рустам Исломов, сувчилардан Ёдгор Искандаров, Азимхон ва Бегзод Сайфиддиновларга самарали меҳнатлари учун туман ҳокимлиги томонидан телевизорлар совға қилинди.

 

         Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

        

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM