Мактаб, таълим-тарбия доимо эътиборда

                   Мактаб, таълим-тарбия доимо эътиборда

 

          Ёш авлодни билимли, зукко, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга берилаётган таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, шарт-шароитларни яхшилаш йўлида раҳбарларнинг эътиборли бўлишлари давр талабидир.

          Шуни ҳис қилган ҳолда, туманимиз ҳокими Феруз Абилов хизмат юзасидан маҳаллаларга борганида албатта, ўша жойдаги мактабга бирровгина бўлса-да кириб ўтишни мақул кўради. Жорий йилнинг 25 сентябрь куни 54-мактабда бўлиб, дарс жараёни, синф журналида ўқувчилар олган баҳолар, шарт-шароитлар билан танишди ҳамда ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. 27 сентябр куни эса туманимизнинг энг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Галаравот маҳалласи 5- мактаби таълим-тарбия жараёни билан танишди. 8-синф ўқувчиларига ўтилаётган тарих фани дарсида ўқувчилар билан мавзу юзасида савол-жавоб ўтказди.

          Кези келганда шуни айтиш мумкинки, раҳбарларнинг мактабларга бориб дарс ўтишлари келажак авлодни янада билимли бўлишига, шарт-шароитларини яхшиланишига ва албатта таълим самарадорлигини оширилишига олиб келади.

 

          Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM