Туманимизда “ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ”нинг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди

Туманимизда “ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ”нинг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди

     Жорий йилнинг 26 сентябр куни соат туманимизнинг 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида  “ЗУЛФИЯ” номидаги давлат мукофотининг туман босқичи танлови бўлиб ўтди. Танловни Оқдарё тумани ҳокими ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси Ю.Ўроқова очиб берди. “Зулфия” мукофотининг жорий йилдаги совриндори Мадина Қаноатова барчани тадбир билан табриклаб, омад тилади. Ушбу нуфузли мукофот 14 дан 30 ёшгача бўлган энг иқтидорли, аъло хулқли,  зукко, ташаббускор қизларга қуйидаги йўналишларларда эришган ютуқлари учун берилади:

 

-  Адабиёт йўналиши;

-  Санъат йўналиши;

-  Санъат (тасвирий, амалий, безак, дизайн) йўналишлари;

-  Маданият йўналиши;

-  Таълим йўналиши;

-  Фан йўналиши;

-  Спорт йўналиши;

-  Жамоатчилик йўналиши.

 

        Танловда ХТБ , Олий таълим муассасаларидан  муассасаларда ғолиб деб топилган 250 нафар 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизлар иштирок этдилар. Танлов якунлари бўйича 7 та йўналишда  7 нафар қизларимиз вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.Тадбирда ғолиб бўлган ва фаол иштирок этган қизлар туман ҳокимлигининг "Мақтов ёрлиғи" ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳига масъул вилоят ХТБ бошлиғи С. Усмонов иштирок этди.Уларга вилоят босқичида ҳам туманимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишларини тилаб қоламиз.

         Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM