" Янгиқўрғон гулғунчалари”  МТТ ўз фаолиятини бошлади

                   " Янгиқўрғон гулғунчалари”  МТТ ўз фаолиятини бошлади

          2019 йил 29 август куни Оқдарё тумани Янгиқўрғон маҳалла фуқаролар йиғини  Янгиқўрғон  қишлоғида якка тартибдаги тадбиркор Турсунова Дилшода Дўлановна  ташаббуси билан " Янгиқўрғон гулғунчалари"  номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги янги мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга  топширилди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиш тадбирида Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахманов,Оқдарё туман ҳокими Ф.Абилов, фахрий меҳмонимиз, шоира Ҳосият Бобомуродова, тумандаги мутасадди раҳбарлар, мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда   маҳалланинг нуроний отахонлари ва қишлоқ аҳолиси иштирок этишди.          Мазкур  ташкилотнинг фойдаланишга топширилиши Мустақиллигимизнинг 28 йиллик  байрами арафасига тўғри келганлиги сабабли барча тадбир иштирокчилари  учун қўшалоқ байрам бўлди.

        " Янгиқўрғон гулғунчалари " мактабгача таълим  ташкилоти 100 нафар болажонларни бағрига олиб, 18 нафар хотин-қизлар иш билан  таъминлади. Болажонларизнинг юзларида чексиз қувонч аксэтди. Тадбирда жажжи ўғил- қизларимиз мустақил она юртимизни мадҳ этувчи шеър-қўшиқлар ижро этиб, тадбир иштирокчиларини хушнуд этишди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM