Сайёр қабул давом этмоқда

          Сайёр қабул давом этмоқда

    Мухтарам Президентимизнинг “халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари, катта-кичик раҳбарлар халққа хизмат қилиши керак”,- деганларидек  Оқдарё туманида ҳам барча раҳбарлар томонидан халқ муаммолари ўрганиб чиқилиб, амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этилмоқда.

      Оқдарё тумани ҳудуди 4 та секторга бўлинган. Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида жами 7 та,  “Мустақиллик”, “Оқдарё”, “З.М.Бобур”, “Пичоқчи” “Кумушкент” “Янгиравот-2”,  “Янгиобод” маҳаллалари жойлашган. 1-сектор раҳбарининг туман халқ қабулхонаси раҳбари билан биргаликда тасдиқлаган оммавий сайёр қабуллар жадвалига асосан,  1-сектор раҳбари Ф.Абилов томонидан секторлар кесимида  оммавий сайёр қабул ўтказиб келинмоқда. Сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилот раҳбарлари иштирок этади. Мурожаатлар доимий равишда ёзиб олиниб ижроси қаттий назорат остида таъминланиб борилмоқда. Жумладан, кеча яъни 15 август куни  навбатдаги сайёр қабул Кумушкент маҳалла фуқаролар йиғинида, 32-мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Ушбу сайёр қабулга 73 нафар фуқаро йўл, электр таъминоти, тиббий ёрдам, уй-жой, таълим, моддий ёрдам каби муаммолар билан мурожаат қилишди.

       Мурожаатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилди, ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар мутасадди раҳбарларга бириктирилди ва тез кунда ҳал этиладиган бўлди.

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM