Халқ таълими вазири туманимизда

Халқ таълими вазири туманимизда

Оқдарё туман халқ таълим бўлими тасарруфидаги барча умумтаълим мактабларида 5 та муҳим ташаббус ижроси бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. 41-умумтаълим мактабида ушбу олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалдаги ижроси юзасидан мактабга ташриф буюрган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Зафар Каримов, туман халқ таълими бўлими мудири Сурайё  Ортиқова, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Саидмуродов мактабнинг янги ўқув йилига тайёрлиги, физика, кимё хоналарининг жиҳозланиш ҳолатини кўриб ўтишди ва булар юзасидан Халқ таълими вазири Ш, Шерматов ўзларининг ижобий фикрларини билдирдилар. Спортзал, фаоллар зали, кутубхонада ёзги таътилда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилганлиги, тўгараклар фаолияти билан танишдилар. Шунингдек, 12-, 51-, 54- умумтаълим мактабларига ҳам ташриф буюриб ушбу мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлик ҳолатини  кўздан кечирдилар.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM