O’zLiDeP фаоли якка-ёлғиз Муҳаббат Бобоқуловага уй қуришда ёрдамлашади.

O’zLiDeP фаоли якка-ёлғиз Муҳаббат Бобоқуловага уй қуришда ёрдамлашади.

 

Оқдарё туманидаги “Кумушкент” маҳалласида “Обод қишлоқ” Давлат дастури  доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига  O’zLiDEP  фаоллари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ёш тадбиркор, “Кумушкент универсал қурилиш” МЧЖ раҳбари Муҳаммаджон Хўжамқулов жорий йилда ўзи яшаётган маҳалла “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилганлигини эшитгач, туман хокимлигига ҳудудда маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ва маҳалла марказини ўз ҳисобидан қуриб бериш ташшаббуси билан чиқди.

- Ташаббусимни туман хокимимиз Феруз Абилов қўллаб-қувватлаб бизга ер ажратиб бердилар. Мен бундан жуда хурсандман .Қураётган биномиз икки қаватли бўлиб, бу ерда маиший хизмат кўрсатиш шаҳабчалари, маҳалла маркази ва аҳоли учун  мини кутубхона жойлашади. Шунингдек, бинонинг иккинчи қаватида қишлоқдошларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида, тиббий кўрик маркази ташкил этишни режалаштираяпмиз. Ота-боболарим “Одамларнинг корига ярагин” деб ўргатишган. Халқимизга ёрдамим тегмаса мен қандай тадбиркор бўлдим.-дейди М.Хўжамқулов.

“Кумушкент” маҳалласида ободонлаштириш ишлари жараёнида туман хокимлиги эскириб, авария ҳолатига келиб қолган уйда яшаётган якка-ёлғиз, кам таъминланган 64 ёшли Муҳаббат Бобоқуловани эътибордан четда қодирмади. O’zLiDeP  фаолларидан иборат ишчи гуруҳи бу ерга ташрифи  чоғида,  хокимлик ҳашар йўли билан онахонга уй бошлаганлигининг устидан чиқишди.Айни кунларда янги хонадон учун пойдевор (фундамент) қуйилиб дастлабки ишлар бошланган. Мулоқотлар чоғида O’zLiDeP фаолли тадбиркор Муҳаммаджон Хўжамқулов хашар йўли билан барпо этиладиган уй учун 5000 дона ғишт олиб берадиган бўлди.

-Бир умр далада меҳнат қилдим. Турмуш ўртоғим эрта вафот этгач, икки қизни тарбиялаб вояга етказдим, уларни узатдим. Бугунги кунда ёлғиз яшаётганимни билдирмасдан, менга ёрдам қўлини чузаётган, хокимлик  вакиллари, маҳалла фаоллари ва тадбиркорларга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди суҳбатда М.Бобоқулова.

 -Президентимиз ўзининг чиқишларида барча раҳбарларни тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга даъват этадилар. Бу бежиз эмаслигини бугун кўпчилик тушуниб етаяпти. Жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида  тадбиркорлар, партиямиз фаоллари ташаббуслари кўрсатиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшаётгани бизни қувонтиради,-дейди  суҳбатда O’zLiDeP туман Кенгаши раиси Сафахон Саъдуллаев.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM