Самарканд вилоят хокими Турдимов Эркинжон оммавий сайёр кабул ўтказди

Самарканд вилоят хокими Эркинжон Турдимов  оммавий сайёр кабул ўтказди

Самарканд вилоят хокими Эркинжон Турдимов  2019 йилнинг 13 июнъ куни Оқдарё тумани, “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган Мактабгача таълим ва хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежи биносида оммавий сайёр кабул ўтказди.

Тан олиш керак, Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабуллари том маънода одамларни эшитиш кайфиятига қурилган. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, давлат идоралари халқни эшитяпти. Кимгадир ёқар, кимгадир ёқмас, аммо бу учрашувлар одамларнинг ёдида қоляпти. Сўнгги пайтларда бир неча бора тилга олинганидек, боқиманда, ишёқмас фуқаролар қаторида ҳақиқатан ҳам муҳтожлар, оғир ҳолатга тушиб қолган одамлар билан юзма-юз бўлишга тўғри келяпти.

Беш ярим соат давом этган сайёр қабулда 190 нафар фукаро турли масалаларда вилоят хокимига мурожаат килди.

Фукаролар томонидан Энг кўп мурожаатлар уй-жой масаласида келиб тушди Кабул давомида Давлат хизматлари агентлиги томонидан кўчма автобусда тезкор хизматлар ҳамда туман бандлик бўлими томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди. 50 га якин мурожаатлар жойида ижобий хал килинди. Вакт талаб этиладиган мурожаатларга муддат белгилаб, масъуллар бириктирилди.

Реаблитация техник воситаларига мухтож ногиронлардан 14 нафарига ногиронлик аравачаси, 6 нафар фуқарога эса қулоқ учун эшитиш мосламаси берилди.

Сайёр қабулга келганлар орасида ҳокимдан миннатдор бўлганлари ҳам бўлди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM