ХОТИРА-МУҚАДДАС, ҚАДР-АЗИЗ!

ХОТИРА-МУҚАДДАС, ҚАДР-АЗИЗ!
 

Бугун, Оқдарё туман ҳокими, тумандаги сектор раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари ташаббуси билан 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” байрам кунига бағишлаб, тумандаги уруш ва меҳнат фахрийлари, кекса нуронийлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбири тумандаги “Баҳор” базмгоҳида бўлиб ўтди. Тадбир мобайнида фахрий нуронийларга туман ҳокимлиги, тумандаги ташкилотлар ва ҳомийлар томонидан кексалар учун зарурий бўлган қимматбаҳо совғалар улашилди. Ушбу байрам тадбирига жорий йилнинг 23-28 апрел кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида юнун-рум кураши бўйича бўлиб ўтган осиё чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган ака ука Ислом ва Илҳом Бахромовлар таклиф этилиб, туман ҳокимлиги томонидан тақдирландилар.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM