– Қандай ҳолатларда пенсия миқдори қайта ҳисобланиши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 49-моддасида пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари баён қилинган бўлиб, унга кўра, пенсияларни қайта ҳисоблаш:
– пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
– ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
– боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
– энг кам ойлик иш ҳақи миқдорлари ўзгарган тақдирда;
– даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади.
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM