Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Хотин - қизлар қўмитаси томонидан 2018 йилда амалга оширилган ишлар, муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий М А Ъ Л У М О Т

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Хотин - қизлар қўмитаси  томонидан  2018 йилда амалга оширилган ишлар, муаммо

ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий

М А Ъ Л У М О Т

         Оқдарё туманида 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 35013 (ўттиз беш минг ўн учта) оилаларда 155370 (бир юз эллик беш минг уч юз етмиш) нафар фуқаро яшайди. Уларнинг 78459 (етмиш саккиз минг тўрт юз эллик тўққиз) нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жумладан, 18 ёшгача бўлган қизлар 18722 (ўн саккиз минг етти юз йигирма икки) нафар, 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар 35552 (ўттиз беш минг беш юз эллик икки) нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда хотин-қизлар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилиш учун  34 маҳалла фуқаролар йиғинида 34 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий- ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 131 та Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини белгилаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногирон, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли мавзуларда йил давомида 1425  та тушунтириш-тарғибот, семинар-кўргазма, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирларга хотин-қизлар қўмитасининг фаоллари, меҳнат фахрийлари, ҳожи оналар, сиёсий партия вакиллари иштирок этдилар.

Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма чора-тадбирлар режаси асосида йил давомида  24 та кўргазма, савдо ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир Давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича кекса, нуроний, фаол, фидойи аёллар ва иқтидорли қизлар базаси шакллантирилди. Туманда 7 нафар фан номзоди, 19 нафар магистр, бир нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, 11 нафар  туман кенгаши депутатларини хотин-қизлар ташкил этади.

 “Ижтимоий-мослашув” Маркази “Наврўз” МФЙ биносида ташкил этилиб, ушбу марказга энг малакали, кучли, фидойи педагог-психологлар, ҳуқуқшунослар, тиббиёт ходимлари жамоатчилик асосида жалб этилди. Бугунги кунгача Марказга мурожаат этган 14 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Кам таъминланган ва оғир турмуш шароитида яшайдиган 70 та оилаларга 210 миллион сўмлик маиший техника жиҳозлари берилди.

Уй-жой таъмирлашга муҳтож бўлган 25 та оилаларга маҳаллий бюджет ва касаба  уюшмаси томонидан 250 миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам ажратилди.

Чет давлатларга пул топиш мақсадида чиқиб кетган 949 нафар хотин-қизларнинг 506 нафари оила бағрига қайтарилди.

2017 йил ногиронлиги бўлган 5-нафар оилалар, 2018-йилда 14 нафар оилалар маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилиб,   уй-жой билан таъминланди.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-апрелдаги 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2019-йилда 10 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши режалаштирилди. Бундан ташқари 12 нафар оилалар маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилиб,   уй-жой билан таъминланиши режалаштирилди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, ҳунармандчиликни кенг тарғиб этиш мақсадида бандликка кўмаклашиш маркази, корхона-ташкилот, муассасалар ва тижорат банклари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. “Оқдарё ипаги” МЧЖда 28 нафар, баҳорги тут ипак қуртини парваришлаш бўйича 1431 нафар, такрорий тут ипак қурти парвариши бўйича 49 нафар, “Муштарий Оқдарё” МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикасида 78 нафар жами 1586 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Хонадонларни ўрганиш давомида 161 нафар хотин-қизларнинг ишсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш “Йўл харитаси” дастурига киритилди.

Хотин-қизларни кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида “Тадбиркор аёллар” клуби фаолияти йўлга қўйилди. Агробанк томонидан 93 нафар, Халқ банки томонидан 105 нафар, Микрокредит банк томонидан 197 нафар, жами 395 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ҳамда оилавий ажримларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича туман ИИБ, туман прокуратураси билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди, натижада аёллар ўртасида жиноятчилик 17 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 нафарга камайди. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича 134 та, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, суицид ҳолатларини эрта аниқлаш мақсадида 189 та, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида 322 та,  оилаларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида 189 та йиғилишлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Ҳисобот даврида туманда хотин-қизлар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, миссионерлик ҳолатлари бўйича салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Амир Темур” МФЙ Чайжовул қишлоғида 181 та, “Турон” МФЙ Янгиҳаёт-2 қишлоғида 152 та, “Авазали” МФЙ Авазали қишлоғида 132 та хонадонлар саволнома асосида тўлиқ ўрганилиб, муаммолар бартараф этилди.

Йил давомида 34 та МФЙларнинг 18 тасида  хотин-қизлар билан “сайёр қабул”лар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги оилалар тўлиқ ўрганилиб, 70 та (47 та туғилиш, 23 та ўлим) ҳолат аниқланди ва уларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар 9 марта телевидениеда, 45 марта “Оқдарё овози” газетасида ёритилди.

2018 йилнинг 12 ойи ҳолатига кўра ёлғиз оналар 87 ни ташкил этиб,  ўтган йилга нисбатан (110-87)  23 тага камайди.

2018 йилнинг 12 ойи давомида Оталикни белгилаш  209 тани ташкил этиб ўтган йилга нисбатан (194-209) 15 нафарга ошди.

Оилавий ажримлар  2018  йил 12 ойи давомида  жами 134  та бўлиб, 2017-йилга нисбатан (134-136)  2 нафарга камайган.

          Шаърий никоҳ билан яшаётган оилалар рўйхатга олинганда туманда  116 нафарни ташкил этди. 

         Содир этилган жиноятларни маҳаллалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп жиноятлар содир этилган маҳаллалар қуйидагилар: 

2017-йилнинг 12 ойи давомида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 26 тани ташкил этмоқда. Содир этилган аёллар  жиноятларини маҳаллалар кесимида таҳлил қилсак, Лойиш МФЙ да 3 -нафар, Ўзбекистон МФЙ да 3-нафар, Дахбед МФЙда  3 –нафар,  Кумушкент МФЙда 1- нафар,  Янгиравот-2 МФЙда 2- нафар, Янгиҳаёт МФЙда 1- нафар, Навруз МФЙда 2- нафар, Оқдарё МФЙда 2- нафар, Бошдархон МФЙда 1- нафар, Янгиравот-1 МФЙ да 1 нафар, Янгиқўрғон МФЙда 1- нафар, Галаравот МФЙда 1- нафар, Мустақиллик МФЙ да 1- нафар,  Пулатдархон МФЙда 1- нафар,     Примкент МФЙда 1- нафар, Темирак МФЙда 1- нафар, Янгиобод МФЙ да 1-нафарни ни ташкил этган.

2018 йилнинг 12 ойи ҳолатига кўра аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 14 тани ташкил этиб ўтган йилга нисбатан 11 нафарга камайганлиги қайд этилди.  Содир этилган аёллар  жиноятларини  3 нафари бошқа (Каттақўрғон, Пайариқ ва Ургут) туман фуқаролари томонидан содир этилган. Ушбу жиноятларни маҳаллалар кесимида таҳлил қилсак, Лойиш МФЙ да 2 нафар, Навруз МФЙда 1 нафар, Оқдарё МФЙда 2 нафар, Мустақиллик МФЙда 1 нафар, Янгиқурғон МФЙда 1 нафар, Пичоқчи МФЙда 1 нафар, Бошдархон МФЙда 1 нафар, Пулатдархон МФЙда 1 нафар, Пахтаобод МФЙда 1 нафар, Чорбоғ МФЙда 1 нафар, Истиқлол МФЙда           1 нафар, Темирак МФЙда 1 нафарни ташкил этди.

         2017 йил якунида хотин қизлар ўртасида ўз жонига қасд  ва суиқасд ҳолати 3 та бўлиб, жами  14 тани ташкил этган, шундан 3 таси хотин- қизлар томонидан содир этилган. 

        2018 йил якунида ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолати жами  13 тани ташкил этган, шундан 10 таси хотин- қизлар томонидан содир этилган.  Аёллар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатлари 2018 йилда 7 нафарга кўпайган.

2017 йилнинг 12 ойи давомида нотинч оилалар 54 нафарни, 2018 йилнинг 12 ойи давомида нотинч оилалар 51 нафарни, оила турмуш муносабатлари доирасида мунтазам ҳуқуқбузарлик содир этувчи шахслар қайд этилгани ва бошқа салбий ҳолатлар бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигидан далолат беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги йилда қуйидаги ишларни амалга  оширишни режалаштирдик:

 

  1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш ҳамда хотин-қизлар қўмитаси тизимида фаолият  юритаётган ходимлар билан ишлаш, уларнинг малакасини ошириш, тизимга малакали кадрлар жалб этиш ҳамда уларнинг фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш  cоҳасида:

 1.1. Сиёсий ва ҳуқуқий билимли, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлган хотин-қизлардан иборат кадрлар заҳирасини яратиш, уларни самарали фаолият олиб бораётган маҳаллий кенгашлардаги депутат аёлларга ҳамда сиёсий партиялар фаолларига бириктириш орқали Халқ депутатлари туман кенгаши аъзолари орасида хотин-қизларнинг улушини янада ошириш;

     1.2. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлашда тумандаги 44 нафар лидер аёлларнинг имкониятларидан кенг фойдаланиш, фаол хотин-қизларни турли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш;

     1.3. Хотин-қизлар қўмитасининг 131 та бошланғич ташкилотлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини белгилаш ва фаолияти самарали йўлга қўйилган ташкилотлар фаолларини рағбатлантириш;

    1.4. Туманда 2019 йил ташкил этиладиган янги корхона ва ташкилотларда бошланғич ташкилотларни тузиш;

   1.5.  Тумандаги 54 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 7 та касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган, ҳамда 34 та маҳаллалардаги уюшмаган қизлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш;

   1.6. Жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик қўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан жамият ва давлат ривожига муносиб ҳисса қўшган ташаббускор хотин-қизларни рағбатлантириш;

  1.7. Маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга ошириш;

   1.8.. Хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассисларнинг ҳуқуқий билимларини ва касб маҳоратини ошириш;

   1.9. Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишда хотин-қизлар қўмитаси қошида жамоатчилик асосида ташкил этилган уюшмалар фаолияти самарадорлигини ошириш;

   1.10. Хотин-қизлар қўмитаси тизимидаги ходимларнинг ахборот коммуникация технологиялари соҳасидаги билимларини ошириш, тизимга замонавий ахборот коммуникацияси ва технологияларини жалб этиш.

 

2. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг,  шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларни манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш соҳасида:

2.1. Тумандаги 238 нафар оғир турмуш шароитидаги, шундан 66 нафар ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш чораларини кўриш;

2.2. Тумандаги 10 нафар оғир турмуш шароитидаги ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларни босқичма-босқич арзон уй-жойлар билан таъминлаш;

2.3. Оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва уларни нормал ҳаётга қайтариш мақсадида ташкил этилган “Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази” фаолияти самарадорлигини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

2.4. Туманда истиқомат қилувчи ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кекса аёлларга ижтимоий ва маънавий ёрдам кўрсатиш;

2.5. Хотин-қизлар қўмитаси раисининг маҳаллаларда сайёр қабулларини ташкил этиш орқали хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриш.

3. III. Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларни, айниқса, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларида ҳар томонлама манзилли қўллаб-қувватлаш соҳасида:

3.1. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш:

3.2.  Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашиш орқали бандлигини таъминлаш;

3.3. 2019 йилда инвестиция дастури асосида ташкил этиладиган янги корхоналарда яратиладиган 514 та иш ўринларга хотин-қизларни жалб этиш;

3.4. Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида рўйхатда турувчи 491 нафар, уйма–уй юриб аниқланган 167 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;

3.5. Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва томорқа маданиятини юксалтириш, бунда хотин-қизларни шахсий томорқадан оқилона фойдаланишга ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш;

3.6. Тадбиркорлик ва ҳунарманд-чилик билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар, айниқса коллеж битирувчи-ларини хусусий ва оилавий тадбиркорликка, ҳунармандчи-ликка кенг жалб этиш, иқтисодий билим-ларини ошириш мақса-дида “Ёш тадбиркор-юртга мададкор”, “Менинг бизнес ғоям”, “Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси”, “Ҳунарманд аёл” каби мавзуларда ўқув семи-нарлар ташкил этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  орқали ҳунармандчиликка жалб этиш;

3.7. “Устоз-шогирд” анъаналари асосида ҳунармандчиликка ўргатиш орқали бандлигини таъминлаш;

3.8. Касб-ҳунар коллежларини битирган қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш;

  4. Хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитация ва мослашиши бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликни таъминлаш соҳасида:

4.1. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик ва турли салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

4.2. Тумандаги 51 та нотинч оилалардаги хотин-қизларнинг оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳитини соғломлаштириш чораларини кўриш.;

4.3. Хотин-қизларнинг носоғлом диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш бўйича манзилли иш олиб бориш;

4.4. Хотин-қизлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича чораларни белгилаш ва амалга ошириш;

4.5. Тумандаги ҳар бир маҳал-лаларда “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Биз жиноятчиликка қаршимиз” шиорида учрашувлар ташкил этиш;

4.6. Туманда узоқ муддатга чет давлатларга кетган хотин-қизларнинг оилалари ва  қайтиб келган хотин-қизларнинг оилалари билан ишлаш, уларга тиббий, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва бандлигини таъминлаш чораларини кўриш.

 5. Оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва улар ўртасида спортни оммалаштириш соҳасида:

5.1.Оилавий муаммолар туфайли ажралиш ёқасига келиб қолган
58 та оилаларни мустаҳкамлаш ва ажримларнинг олдини олиш;

5.2.  Тўй ва бошқа оилавий маросимларни ортиқча дабдаба-ларга берилмасдан ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш ва амалга ошириш;

5.3. Тумандаги хотин-қизлар ўртасида жамиятда юриш туриш, одоб-ахлоқ, кийиниш маданиятига риоя этилиши юзасидан тарғибот ишларини ташкил этиш;

5.4. Миллий қадриятлар асосида қизларни турмушга тайёрлаш, бу борада “Ота-оналар университети” имкониятларидан кенг фойдаланиш;

5.5.  Никоҳдан ўтиш учун ариза берган ёшларни ФҲДЁ органлари қошидаги ёш оила қурувчилар мактаби орқали оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилада эр ва хотин-нинг, қайнона ва қайнотанинг ўрни, тўйларни ихчам, камха-ражат ўтказиш бўйича учрашувлар ташкил этиш;

5.6. Фуқаролик ҳолати далолат-номалари қайд этилмаган ҳолда яшаб келаётган оилаларни аниқлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш;

5.7.  Хотин-қизлар ўртасида соғлом овқатланишни тарғиб қилиш мақсадида мавжуд 34та маҳаллаларда соғлом овқатланиш мавзуларида семинар ва  учрашувлар ўтказиш;

5.8. Хотин-қизлар ўртасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш;

   5.9. Соғлом оила қуриш, соғлом фарзандни дунёга келтириш, соғлом турмуш тарзини юритиш асосларини хотин-қизлар ўртасида манзилли тарғиб этиш мақсадида чора-тадбирлар белгилаш;

   5.10. Аҳоли ва ёшлар ўртасида никоҳ ва оила ҳуқуқи, оила маънавияти, оила маърифати тўғрисида, шунингдек, ноқонуний никоҳ, эрта  ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш;

  5.11. Оммавий ахборот воситалари орқали оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчамлаштириш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий оилавий қадриятларни сақлаб қолишга қаратилган ахборот тарғибот ишларини кучайтириш.

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        Оқдарё туманида 2018 йил 12 ой давомида кўрсатгичлар

Т А Ҳ Л И Л И

Т/р

Кўрсагичлар

2017 йил 12 ойи

2018 йил 12 ойи

Фарқи

1

Туғруқлар

3461

3775

+ 314

2

Никоҳланишнинг умумий сони

1636

1634

- 2

3

Оналар ўлими

1

1

0

4

Болалар ўлими

14

24

+ 10

5

Эрта туғруқ

0

1

+ 1

6

Нотинч оилалар

54

52

-2

7

Диний экстримистик оқим тоифасидаги ҳисобда турган аёллар

1

0

0

8

Ҳисобда турган фохиша аёллар

3

1

-2

9

Қўшмачи аёллар

1

2

+1

10

Профилактик ҳисобда турган гиёҳванд аёллар

6

3

-3

11

Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар

28

17

-11

12

Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд  ҳолатлари

0

4

+ 4

13

Хотин-қизлар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатлари

3

6

+ 3

14

Ёлғиз она

110

87

+ 23

15

Оталикни белгилаш

194

209

- 15

16

Оилавий ажрим

136

134

- 2

 

 

 

Оқдарё туманида 2018 йил 12 ой давомидаги маълумотлар

 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони

34

Оилалар сони

35 013

Аҳоли сони

155 370

Хотин-қизлар сони

78 459

18 ёшгача бўлган қизлар

18 722

30 ёшгача бўлган хотин-қизлар

35 552

Оғир турмуш шароитида яшайдиган оилаларга берилган  маиший техника жиҳозлари

210 млн

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилган  уй-жойлар

14

Яратилган иш ўринлари сони

1586

Ажратилган имтиёзли кредитлар

395

 

Оқдарё туманида 2018-йилнинг  12 ойи давомида маҳаллалар кесимида содир этилган салбий кўрсаткичлар ҳақида маълумот

МФЙ лари номи

Оилавий ажрим

Ёлғиз она

Эрта туғруқ

Ўз жонига қасд ва суиқасд

Аёллар жинояти

1

Лойиш МФЙ

5

3

 

 

2

2

Наврўз МФЙ

5

3

 

 

1

3

Мустақиллик МФЙ

5

2

 

1

1

4

Даҳбед МФЙ

4

2

 

 

 

5

Навоий МФЙ

3

2

 

 

 

6

Бозоржой МФЙ

2

2

 

1

 

7

Галаравот МФЙ

4

1

 

 

 

8

Турон МФЙ

5

1

 

 

 

9

Суғончи МФЙ

5

1

 

 

 

10

Янгиқўрғон МФЙ

5

1

 

 

1

11

Янгиҳаёт  МФЙ

1

1

 

 

 

12

Ўзбекистон МФЙ

4

6

 

1

 

13

Амур Темур МФЙ

2

3

 

 

 

14

Янгиобод МФЙ

5

5

 

1

 

15

З.М.Бобур МФЙ

3

1

 

 

 

16

Оқдарё МФЙ

5

2

 

1

2

17

Пичоқчи МФЙ

5

3

 

1

1

18

Олчинтепа МФЙ

2

2

 

 

 

19

Кумушкент МФЙ

3

2

 

 

 

20

Пўлатдархон МФЙ

3

3

 

1

1

21

Пахтаобод МФЙ

5

6

 

 

1

22

Бошдархон МФЙ

4

2

1

 

1

23

Янгиравот-2 МФЙ

5

6

 

 

 

24

Чарбог 2 МФЙ

5

4

 

1

1

25

Авазали МФЙ

4

2

 

1

 

26

Миёнқол МФЙ

3

3

 

 

 

27

Ойтамғали МФЙ

3

3

 

 

 

28

Примкент МФЙ

5

2

 

 

 

29

Истиқлол МФЙ

4

2

 

 

1

30

Янгиқишлоқ МФЙ

4

2

 

 

 

31

Темирак МФЙ

4

3

 

 

1

32

Учтепа МФЙ

5

2

 

 

 

33

Узунқишлоқ МФЙ

3

1

 

 

 

34

Янгиравот-1 МФЙ

4

3

 

1

 

 

Жами

134

87

1

10

14

 

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани Хотин - қизлар қўмитаси  томонидан  2018 йилда амалга оширилган ишлар, муаммо

ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таҳлилий

М А Ъ Л У М О Т

         Оқдарё туманида 34 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд бўлиб, 35013 (ўттиз беш минг ўн учта) оилаларда 155370 (бир юз эллик беш минг уч юз етмиш) нафар фуқаро яшайди. Уларнинг 78459 (етмиш саккиз минг тўрт юз эллик тўққиз) нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Жумладан, 18 ёшгача бўлган қизлар 18722 (ўн саккиз минг етти юз йигирма икки) нафар, 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар 35552 (ўттиз беш минг беш юз эллик икки) нафарни ташкил этади.

Бугунги кунда хотин-қизлар билан тизимли равишда ишларни ташкил қилиш учун  34 маҳалла фуқаролар йиғинида 34 нафар хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий- ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 131 та Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолият олиб бормоқда.

Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини белгилаш, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногирон, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида турли мавзуларда йил давомида 1425  та тушунтириш-тарғибот, семинар-кўргазма, учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Ушбу маънавий-маърифий тадбирларга хотин-қизлар қўмитасининг фаоллари, меҳнат фахрийлари, ҳожи оналар, сиёсий партия вакиллари иштирок этдилар.

Ҳамкор ташкилотлар билан қўшма чора-тадбирлар режаси асосида йил давомида  24 та кўргазма, савдо ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир Давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш бўйича кекса, нуроний, фаол, фидойи аёллар ва иқтидорли қизлар базаси шакллантирилди. Туманда 7 нафар фан номзоди, 19 нафар магистр, бир нафар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, 11 нафар  туман кенгаши депутатларини хотин-қизлар ташкил этади.

 “Ижтимоий-мослашув” Маркази “Наврўз” МФЙ биносида ташкил этилиб, ушбу марказга энг малакали, кучли, фидойи педагог-психологлар, ҳуқуқшунослар, тиббиёт ходимлари жамоатчилик асосида жалб этилди. Бугунги кунгача Марказга мурожаат этган 14 нафар хотин-қизларга ҳуқуқий-психологик ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди.

Кам таъминланган ва оғир турмуш шароитида яшайдиган 70 та оилаларга 210 миллион сўмлик маиший техника жиҳозлари берилди.

Уй-жой таъмирлашга муҳтож бўлган 25 та оилаларга маҳаллий бюджет ва касаба  уюшмаси томонидан 250 миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам ажратилди.

Чет давлатларга пул топиш мақсадида чиқиб кетган 949 нафар хотин-қизларнинг 506 нафари оила бағрига қайтарилди.

2017 йил ногиронлиги бўлган 5-нафар оилалар, 2018-йилда 14 нафар оилалар маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилиб,   уй-жой билан таъминланди.

 Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12-апрелдаги 285-сонли “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида  2019-йилда 10 нафар хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши режалаштирилди. Бундан ташқари 12 нафар оилалар маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилиб,   уй-жой билан таъминланиши режалаштирилди.

Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, хусусий ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, ҳунармандчиликни кенг тарғиб этиш мақсадида бандликка кўмаклашиш маркази, корхона-ташкилот, муассасалар ва тижорат банклари билан ҳамкорликда бўш иш ўринлари ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди. “Оқдарё ипаги” МЧЖда 28 нафар, баҳорги тут ипак қуртини парваришлаш бўйича 1431 нафар, такрорий тут ипак қурти парвариши бўйича 49 нафар, “Муштарий Оқдарё” МЧЖга қарашли тикувчилик фабрикасида 78 нафар жами 1586 нафар ишсиз хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. Хонадонларни ўрганиш давомида 161 нафар хотин-қизларнинг ишсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш “Йўл харитаси” дастурига киритилди.

Хотин-қизларни кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида “Тадбиркор аёллар” клуби фаолияти йўлга қўйилди. Агробанк томонидан 93 нафар, Халқ банки томонидан 105 нафар, Микрокредит банк томонидан 197 нафар, жами 395 нафар хотин-қизларга тадбиркорлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

2018 йилнинг 1 майидан маҳалла мутахассислари қуйидаги тадбирларни:

–  “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги доирасида  таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ўрганиш, ўқувчиларнинг дарс жараёнига жалб этилиши, ўқишга мунтазам қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида тушунтириш ишларида бевосита иштирок этилди.

- ёш оилаларнинг ажралиб кетиши ҳолатларини олдини олиш бўйича;

– эрта никоҳнинг салбий оқибатлари бўйича; 

– никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Лекин, туманимизда оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий ажримларнинг салбий  оқибатларини аҳоли ўртасида тушунтириш ишларига жиддий ёндашилмагани, оилавий нотинчликларни бартараф этиш чоралари кўрилмагани, Яраштириш комиссияларига бошқаларга тарбиявий таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган маҳалла фаолларининг фаолиятини тўғри ташкил эта олмаганлиги натижасида ёлғиз оналар, оталикни белгилаш ва оилавий ажралишлар:

- 2018 йилнинг 12 ойи ҳолатига кўра ёлғиз оналар 87 ни ташкил этиб,  ўтган йилга нисбатан (110-87)  23 тага камайди.

  -  2018 йилнинг 12 ойи давомида Оталикни белгилаш  209 тани ташкил этиб ўтган йилга нисбатан (194-209) 15 нафарга ошди.

  -  Оилавий ажримлар  2018  йил 12 ойи давомида  жами 134  та бўлиб, 2017-йилга нисбатан (134-136)  2 нафарга камайган.

         -  Шаърий никоҳ билан яшаётган оилалар рўйхатга олинганда туманда  116 нафарни ташкил этди. 

Хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, ҳамда оилавий ажримларнинг барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш, ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий реабилитацияси ва мослашиши бўйича туман ИИБ, туман прокуратураси билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди, натижада аёллар ўртасида жиноятчилик 17 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 11 нафарга камайди. Ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича 134 та, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, суицид ҳолатларини эрта аниқлаш мақсадида 189 та, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида 322 та,  оилаларда ажримларнинг олдини олиш мақсадида 189 та йиғилишлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

Ҳисобот даврида туманда хотин-қизлар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, миссионерлик ҳолатлари бўйича салбий ҳолатлар қайд этилмаган.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида “Амир Темур” МФЙ Чайжовул қишлоғида 181 та, “Турон” МФЙ Янгиҳаёт-2 қишлоғида 152 та, “Авазали” МФЙ Авазали қишлоғида 132 та хонадонлар саволнома асосида тўлиқ ўрганилиб, муаммолар бартараф этилди.

Йил давомида 34 та МФЙларнинг 18 тасида  хотин-қизлар билан “сайёр қабул”лар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 12-июндаги “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3785-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги оилалар тўлиқ ўрганилиб, 70 та (47 та туғилиш, 23 та ўлим) ҳолат аниқланди ва уларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 2-февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва мавжуд муаммолар 9 марта телевидениеда, 45 марта “Оқдарё овози” газетасида ёритилди.

         Содир этилган жиноятларни маҳаллалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп жиноятлар содир этилган маҳаллалар қуйидагилар: 

2018 йилнинг 12 ойи ҳолатига кўра аёллар томонидан содир этилган жиноятлар 14 тани ташкил этиб ўтган йилга нисбатан 11 нафарга камайганлиги қайд этилди.  Содир этилган аёллар  жиноятларини  3 нафари бошқа (Каттақўрғон, Пайариқ ва Ургут) туман фуқаролари томонидан содир этилган. Ушбу жиноятларни маҳаллалар кесимида таҳлил қилсак, Лойиш МФЙ да 2 нафар, Навруз МФЙда 1 нафар, Оқдарё МФЙда 2 нафар, Мустақиллик МФЙда 1 нафар, Янгиқурғон МФЙда 1 нафар, Пичоқчи МФЙда 1 нафар, Бошдархон МФЙда 1 нафар, Пулатдархон МФЙда 1 нафар, Пахтаобод МФЙда 1 нафар, Чорбоғ МФЙда 1 нафар, Истиқлол МФЙда           1 нафар, Темирак МФЙда 1 нафарни ташкил этди.

          2018 йил якунида ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолати жами  13 тани ташкил этган, шундан 10 таси хотин- қизлар томонидан содир этилган.  Аёллар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатлари 2018 йилда 7 нафарга кўпайган.

2018 йилнинг 12 ойи давомида нотинч оилалар 51 нафарни, оила турмуш муносабатлари доирасида мунтазам ҳуқуқбузарлик содир этувчи шахслар қайд этилгани ва бошқа салбий ҳолатлар бундай ҳолатларнинг олдини олиш борасидаги ишлар талаб даражасида эмаслигидан далолат беради.

Умуман, туманнинг том маънода маънавият ўчоғига айлантириш борасида амалга ошириш лозим бўлган ишларимиз жуда кўп. Аминманки, барчамиз бир ёқадан бош чиқарсак, зиммамиздаги вазифаларни ижро этишга сидқидилдан ёндашсак, албатта, хайрли мақсадларимизга етамиз.

 

 

Оқдарё туманида 2018 йил 12 ой давомида кўрсатгичлар

Т А Ҳ Л И Л И

Т/р

Кўрсагичлар

2017 йил

12 ойи

2018 йил

12 ойи

Фарқи

1

Туғруқлар

3461

3775

+ 314

2

Никоҳланишнинг умумий сони

1636

1634

- 2

3

Оналар ўлими

1

1

0

4

Болалар ўлими

14

24

+ 10

5

Эрта туғруқ

0

1

+ 1

6

Нотинч оилалар

54

52

-2

7

Диний экстримистик оқим тоифасидаги ҳисобда турган аёллар

1

0

0

8

Ҳисобда турган фохиша аёллар

3

1

-2

9

Қўшмачи аёллар

1

2

+1

10

Профилактик ҳисобда турган гиёҳванд аёллар

6

3

-3

11

Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар

28

17

-11

12

Вояга етмаганлар ўртасида ўз жонига қасд ва суиқасд  ҳолатлари

0

4

+ 4

13

Хотин-қизлар томонидан ўз жонига қасд ва суиқасд ҳолатлари

3

6

+ 3

14

Ёлғиз она

110

87

+ 23

15

Оталикни белгилаш

194

209

- 15

16

Оилавий ажрим

136

134

- 2

 

Оқдарё туманида 2018 йил 12 ой давомидаги маълумотлар

 

Маҳалла фуқаролар йиғинлари сони

34

Оилалар сони

35 013

Аҳоли сони

155 370

Хотин-қизлар сони

78 459

18 ёшгача бўлган қизлар

18 722

30 ёшгача бўлган хотин-қизлар

35 552

Оғир турмуш шароитида яшайдиган оилаларга берилган  маиший техника жиҳозлари

210 млн

Маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан биринчи бадал тўлови тўлаб берилган  уй-жойлар

14 та

Яратилган иш ўринлари сони

1 586

Ажратилган имтиёзли кредитлар

395та

 

Оқдарё туманида 2018-йилнинг  12 ойи давомида маҳаллалар кесимида содир этилган салбий кўрсаткичлар ҳақида маълумот

МФЙ лари номи

Оилавий ажрим

Ёлғиз она

Эрта туғруқ

Ўз жонига қасд ва суиқасд

Аёллар жинояти

1

Лойиш МФЙ

5

3

 

 

2

2

Наврўз МФЙ

5

3

 

 

1

3

Мустақиллик МФЙ

5

2

 

1

1

4

Даҳбед МФЙ

4

2

 

 

 

5

Навоий МФЙ

3

2

 

 

 

6

Бозоржой МФЙ

2

2

 

1

 

7

Галаравот МФЙ

4

1

 

 

 

8

Турон МФЙ

5

1

 

 

 

9

Суғончи МФЙ

5

1

 

 

 

10

Янгиқўрғон МФЙ

5

1

 

 

1

11

Янгиҳаёт  МФЙ

2

1

 

 

 

12

Ўзбекистон МФЙ

4

6

 

1

 

13

Амур Темур МФЙ

3

3

 

 

 

14

Янгиобод МФЙ

5

5

 

1

 

15

З.М.Бобур МФЙ

3

1

 

 

 

16

Оқдарё МФЙ

3

2

 

1

2

17

Пичоқчи МФЙ

4

3

 

1

1

18

Олчинтепа МФЙ

2

2

 

 

 

19

Кумушкент МФЙ

4

2

 

 

 

20

Пўлатдархон МФЙ

3

3

 

1

1

21

Пахтаобод МФЙ

5

6

 

 

1

22

Бошдархон МФЙ

4

2

1

 

1

23

Янгиравот-2 МФЙ

5

6

 

 

 

24

Чарбог 2 МФЙ

5

4

 

1

1

25

Авазали МФЙ

4

2

 

1

 

26

Миёнқол МФЙ

3

3

 

 

 

27

Ойтамғали МФЙ

3

3

 

 

 

28

Примкент МФЙ

5

2

 

 

 

29

Истиқлол МФЙ

4

2

 

 

1

30

Янгиқишлоқ МФЙ

4

2

 

 

 

31

Темирак МФЙ

4

3

 

 

1

32

Учтепа МФЙ

5

2

 

 

 

33

Узунқишлоқ МФЙ

3

1

 

 

 

34

Янгиравот-1 МФЙ

4

3

 

1

 

 

Жами

134

87

1

10

14

 

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM