Фермер хужалиги раҳбари меҳнат лаёқатини йуқотганда унинг фермер хужалигини фарзандларига мерос сифатида утказиш тизимини яратиш керак. Чунки купгина фермер хужаликлари раҳбарлари пенсия ёшидаги фуқаролар булганлиги сабабли меҳнат лаёқати яхши эмас. Бу на

“Фермер хужалиги туғрисида”ги Узбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига мувофиқ фермер хужалигига берилган ер участкаси фермер хужалиги қайта ташкил этилган тақдирда, агар ер участкасининг булиниши натижасида янги ташкил топган ер участкаларининг улчами ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган энг кам улчамлардан кам булмаса, булиниши мумкин.

Ер участкасининг улчами ва чегаралари фақат фермер хужалиги бошлиғининг розилиги билан узгартирилиши мумкин.

Фермер хужалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларига мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос буйича утади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганидан кейин фермер хужалиги ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига эга. Фермер хужалигининг бошлиғи вафот этган тақдирда, ижарага олиш шартномасини янги муддатга узайтириш ҳуқуқига унинг меросхури эга булади.

Ер участкасини ижарага олиш шартномаси тарафларнинг келишувига биноан, тарафлар келишувга эришмаган тақдирда эса, суд томонидан узгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Фермер хужалиги тугатилган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM