Қидирувда бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди

Қидирувда бўлган шахсларнинг оила аъзолари билан учрашув ўтказилди

Жорий йил 21 декабрь куни Оқдарё туман прокурори А.Вахабов, туман ИИБ бошлиғи А.Валиев ва туман прокурорининг ўринбосари Б.Нарбаевлар иштирокида Оқдарё туман ИИБда қидирувда бўлган шахсларнинг оила аъзолари ва яқин қариндошлари билан қидирувдаги шахсларнинг қайси давлатда юрганлиги, улар билан алоқа ўрнатилган, ўрнатилмаганлиги бўйича суҳбат ўтказилди.
Учрашувда туман прокурори А.Вахабов томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида қиритилган ўзгартиришлар, Президентимиз томонидан авф этилаётган шахслар бўйича маълумот берилди. 
Шунингдек, туман ИИБ бошлиғи А.Валиев йиғилиш иштирокчиларига қидирувдаги шахсларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича муаммолар юзага келган тақдирда ИИБга мурожаат қилиш, бу йўналишда ходимлар томонидан амалий ёрдам берилишини, қонунчиликда хотин-қизларга енгилликлар мавжудлигини маълум қилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM