ЭЪТИРОФ

ЭЪТИРОФ 

Шифокорлик касби – энг машаққатли ва шу билан бирга шарафли касблардан бири ҳисобланади. Чунки тиббиёт ходимларининг малакаси, масъулияти инсонлар ҳаёти ва тақдирида муҳим ўрин эгаллайди. "Тиббиёт ходимлари" куни муносабати билан куни кеча Самарқанд вилояти "Royal Hall" ресторанида байрам тадбири ташкил этилди.
Байрам тадбирида Эпидемиологик барқарорликка эришган йилнинг энг фаол тумани ҳамда Санэпидқўмита соҳасини энг яхши ёритувчи матбуот хизмати Оқдарё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимига фидокорана хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Санэпидқўмита Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан берилган эпидемиология бўлимига 1 та компьютер, матбуот хизмати вакилига 1 та компьютер, 2 та тиббиёт "ОСКОР"и мукофоти ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM