Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Оқдарё туманида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Оқдарё туманида 

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Ш.Қудратов билан мулоқотда бўлиб, “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудига жойлашган 32-умутаълим мактаби, “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини худудида жойлашган "ОК ФАБРИК" хусусий корхонаси ва Тўртайғир Оилавий поликлиникасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилиб, келгусидаги вазифалар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM