Туман ҳокими мактаб директорлари ва ёшлар етакчилари билан йиғилиш ўтказмоқда

Туман ҳокими мактаб директорлари ва ёшлар етакчилари билан йиғилиш ўтказмоқда

Айни пайтда Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов тумандаги барча умумтаълим мактаблари директорлари билан Zoom платформаси орқали йиғилиш ўтказмоқда. Йиғилиш кун тартибидан ўрин олган 2022/2023 ўқув йили якуни ҳамда таълим муассасаларида “ Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш, Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда ҳар куни соат 16:00 дан 23:00 га қадар мактабларда "Беш муҳим ташаббус" доирасида тадбирларни ташкиллаштириш каби масалалар муҳокама қилиниб, мактаб директорларига муҳим топшириқлар берилмоқда.
Хусусан, туман ҳокими “Сўнги қўнғироқ” тадбирларига ўқувчилардан ва ота-оналардан пул йиғиш ҳолатларига йўл қўйилмаслиги бўйича директорларга қатъий огоҳлантириш берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM