Ғўза парваришида агротехник тадбирларнинг аҳамияти борасида кўргазмали семинар ўтказилди

Ғўза парваришида агротехник тадбирларнинг аҳамияти борасида кўргазмали семинар ўтказилди

Бугун Оқдарё туманида ғўза парвариши ва агротехник тадбирлар борасида кўргазмали семинар ўтказилди. Қишлоқ хўжалиги соҳа мутасаддилари, агрономлар, ММТП раҳбарлари ва фермерлар иштирок этган мазкур семинарда вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шунқор Худойбердиев сўзга чиқиб, ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш юқори ҳосил гарови эканлигини таъкидлади. Шунингдек, тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги ирригация ва сув муаммолари институтининг масъул ходими Хайрулла Кабилов сув танқислигини юмшатиш, сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилиш афзалликлари хусусида йиғилганларга муҳим маълумотлар берди. 
Семинар давомида эронлик мутахассис билан ғўзага кимёвий ишлов бериш хусусида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM