ФАХРИЙ ПЕДАГОГ “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ФИДОЙИСИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

ФАХРИЙ ПЕДАГОГ “ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ФИДОЙИСИ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

Шоҳида Нигматова – узоқ йиллар давомида Оқдарё туманида ва вилоятда халқ таълими соҳасида меҳнат қилиб, баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасида фидокорона меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшганлиги ва эришган ютуқлари учун "Халқ таълими фидойиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугун вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Шокир Султонов ҳамда Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратовлар фахрий педагог хонадонига бориб, устозга ушбу кўкрак нишонини топширдилар.

Устозни ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этамиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати  
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM