#Mатбуот_анжумани

“OQDARYOTUMANGAZ” газ таъминоти бўлими раҳбари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

 

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди. Унда “OQDARYOTUMANGAZ” газ таъминоти бўлими раҳбари Бобур Искандаров иштирок этиб, ҳудудда аҳолини газ билан таъминлаш ҳолати: соҳадаги муаммо ва камчиликлар тўғрисида маълумот берилди.

Хусусан, Оқдарё туманидаги 35 та мааллаларда яъни жами 36 минг 755 та аҳоли хонадонлари мавжуд бўлиб, шундан 17 та маҳалла яъни 13 минг 40 та (36,1 %) аҳоли хонадонлари табиий газ билан, 18 та маҳалла яъни 23 минг 715 та (63,9 %) аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ таъминоти билан таъминланиб келмоқда.

Аҳоли хонадонлари табиий газ бўйича 2023 йил 1 апрел ҳолатига 1 млрд 532,9 млн. сўм қарздорлик мавжуд бўлиб, қарздорликлар 2023 йил 1 сентябргача тугатилиш режалаштирилган.

Улгуржи истеъмолчилар сони жами 137 та бўлиб 2023 йил 1 апрел ҳолатига қарздорлик 871,2  минг сўмни ташкил этмоқда.

Оқдарё тумани бўйича 12 минг 373 та хонадонга АСКУГ электрон газ ҳисоблагич ўрнатиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланган.

Туманда газ соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилган, жумладан, табиий газ таъминотида бўлган жами хонадонлар сони 13 минг 40 та хонадондан  бўлиб, шундан 1 минг 14 таси кўп-қаватли уй-жойларни ташкил этади.

Оқдарё тумани бўйича табиий газ билан таъминланаётган ҳудудлардаги газ қувурлари умумий узунлиги 501,189 км бўлиб, шундан юқори босимли газ қувурларининг узунлиги 57,604 км, ўрта босимли газ қувурларининг узунлиги- 101,939 км паст босимли газ қувурларининг узунлиги- 341,646 кмни ташкил этади.

Жами газ тақсимлаш пункт(ГТП)лари сони - 584 дона, шундан юқори босимли ГТПлар сони - 88 дона, ўрта босимли ГТПлар сони - 496 дона.

        Туман бўйича газ хўжалигини 2023 йил 1-чорак давомида қўйидаги ишлар амалга оширилди:

        - газ тақсимлаш пункт(ГТП)ларни мукаммал таъмирлаш режаси 1 дона бўлиб, ушбу таъмирлаш ишлари 2-чоракда бажарилиши режалаштирилган.

        - газ тақсимлаш пункт(ГТП)ларни тафтиш(ревизия) қилиш режаси - 584 дона бўлиб, амалда 59 дона (10%) тафтиш(ревизия) қилиш ишлари амалга оширилган.

        - газ қувурларини босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш  бўйича    режаси – 55,0  км бўлиб,  амалда 5,5 км  (10 %) босим остида зичликка синаш ва ҳаво босими ёрдамида тозалаш ишлари амалга оширилган.                                                                         

       - .ер ости газ қувурларининг ҳолатини  прибор усули билан текшириш  бўйича режаси -   20,0 км бўлиб, амалда 2,0 км (10%) прибор усули билан текшириш ишлари амалга оширилган.

       - газ қувурларини бўёқлаш режаси - 10,0 км були,. амалда- 5,0 км (5%) бўёқлаш ишлари амалга оширилган.

       Шунингдек туманда жойлашган ижтимоий соха объектларини куз-қиш масумга тайёрлаш мақсадида, ўрнатилган газ жиҳозларига техник хизмат  кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда,

        Газдан фойдаланиш билан боғлик фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида тумандаги барча турдаги газ истеъмолчиларига газдан хавфсиз ва оқилона фойдаланишлари тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.  

2023 йил 1-чоракда аҳоли хонаонлари 305 та маиший газ баллонлар билан таъминланди.

Оқдарё туман ахолисини 2023 йил давомида суюлтирилган газ таъминоти етказиб бериш режаси 5244,0 тонна режалаштирилган булиб, 2023 йил январ-апрел ойларида аҳоли хонадонларига 1760,0 тонна суютирилган газ таъминоти етказиб берилди.

Аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ таъминоти 22 минг 400 сўмдан ID карталар орқали тўловларни амалга оширмоқда

Бугунги кунда туманга 5 та ИСУЗИ автомашиналари хизмат кўрсатиб келмоқда ва Янгиобод МФЙ, Гўзалкент МФЙ, Оқдарё МФЙ, Темирак МФЙ ва Истиқлол МФЙ аҳоли хонадонлари график асосида суюлтирилган газ таъминоти билан таъминланмоқда.

 

Туман аҳолиси табиий газ таъминоти ва суюлтирилган газ таъминотида муаммолар туғулган тақдирда қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин булади:

Авария диспетчерлик хизмати телефон рақамлари – 66-492-54-68,  104

Бошлиқ телефон рақами – 99-548-25-81

Бош муҳандис телефон рақами – 94-256-04-73

СУГ хизмат бошлиғи телефон рақами – 99-527-48-42

Тадбир давомида ОАВ вакиллари соҳа ҳамда мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM