Жоме масжидларининг тайёргарлик, ободонлаштириш ҳолати ўрганилмоқда

Жоме масжидларининг тайёргарлик, ободонлаштириш ҳолати ўрганилмоқда

Хабарингиз бор, эртага, 21 апрель куни юртимизда муборак Рамазон ҳайити байрами нишонланади ва барча жоме масжидларида ҳайит намози ўқилади. Шу мауносабат билан бугун Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов тегишли масъуллар иштирокида туманимиздаги жоме масжидларида кўрилаётган тайёргарлик юзасидан ўрганиш олиб бормоқда. Хусусан, Ўзбекистон маҳалласидаги “Човка” жоме масжиди, Пичоқчи маҳалласидаги “Хонақо” ва “Пичоқчи” жоме масжидлари ҳамда Оқдарё маҳалласидаги “Темур” жоме масжидлари кўздан кечирилиб, намозхонлар учун яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш борасида масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM