Ҳудудларда санитария тарғибот ишлари давом этмоқда

Ҳудудларда санитария тарғибот ишлари давом этмоқда

Оқдарё туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари томонидан жорий ҳафта давомида Кумушкент, Навоий, Учтепа маҳаллаларида ободонлаштириш ҳамда юқумли касалликлар бўйича профилактик тарғибот ишлари амалга оширилди. Аҳоли хонадонларида юқумли ва паразитар касалликларни олидини олиш, санитария гигиена қоида ва меъёрларига риоя қилишлари бўйича белгиланган  ҳудудларга қарашли қишлоқларда, 1350 та  аҳоли хонадонларида, 34 та ЯТТ озиқ-овқат дўконлари ва 4 та умумий овқатланиш шаҳобчаларида ўрганишлар олиб борилди. Шунингдек, хонадон қўл қудуқларидан СГЛ ва бактериалогия лаборатория таҳлиллар учун сув намуналари олинди. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган уюшмаган аҳолидан паразиталогик текширувлар учун 283 та намуналар олиниб, Лойиш ҳудудида жойлашган уй боғчаларида зарарсизлантириш ишлари амалга оширилди. 
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM