Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақида муҳим фикрлар билдирилди

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш ҳақида муҳим фикрлар билдирилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов билан билан учрашув ўтказилди. Тумандаги маҳалла раислари, профилактика инспекторлари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирок этган мазкур тадбирни туман ҳокими Ш.Қудратов кириш сўзи билан очиб, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар бўйича ўз шахсий фикр ва мулоҳазаларини, таклиф ва тавсияларини баён этди. Учрашувда Э.Салиховнинг янгиланаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, келтириши, Ўзбекистон – суверен, демократик, ҳуқуқий ва ижтимоий давлат бўлиб қолиши ҳақидаги маърузаси тингланди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM