Навбатдаги мактабларнинг иссиқлик тизими ўрганилди
Бугун Оқдарё туман 1-сектор раҳбари туман ҳокими Шерзод Қудратов тегишли масъуллар иштирокида 1-сектор ҳудудидаги 3, 33, 31-умумталим мактабларида бўлиб, мазкур мактабларнинг иссиқлик тизимини ишлаши, ўқув хоналари ҳарорати, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун яратилган шарт-шароитлар юзасидан ўрганиш олиб борди. Аниқланган камчиликларни тезкор бартараф этиш ҳамда иссиқлик тизимини барқарор ишлашини доимий назорат қилиш борасида масъулларга топшириқлар берилди.