Имконияти чекланган болажонларга қувонч улашилди

Имконияти чекланган болажонларга қувонч улашилди

Бугун “3 декабрь - Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан туманимиздаги 63-махсус мактаб интернатида кенг кўламли байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб мактабнинг тадбирлар залида мактаб ўқувчилари томонидан куй-қўшиқ ва рақслар намойиш этилди. Шундан сўнг, мактаб ўқувчилари учун байрамона дастурхон тузалди. Тадбирда иштирок этган Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратов ҳамда туман ДСИ бошлиғи Озод Илёсовлар болажонларни қутлаб, улар учун тайёрланган совғалар топширишди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM