Оқдарё туманида мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етди

Оқдарё туманида мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етди

Ҳозирги кунда Оқдарё туман мактабгача таълим бўлими тасарруфида 29 та давлат, 155 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 10 та ДХШ фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг бошида туманда 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг 10902 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров 80,1 фоизни ташкил қилган эди. Қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида 11 та ОНМТТ нинг қуввати 50 нафарга оширилди, 9 та оилавий НМТТ янги ташкил этилди. Давлат мактабгача таълим ташкилотлари тасарруфида 26 та мажбурий бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларни ташкил этилиб, 780 нафар 6 ёшли болалар қамраб олинди. Шунингдек, 2 та янги Давлат МТТ ишга туширилди, 2 та ДХШ нинг қуввати оширилиши ҳисобига бугунги кунда  12068 нафар бола мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиниб, қамров фоизи 86 фоизни ташкил этмоқда.
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM