РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Расмий муносабат: Эски мактаб биноси тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида бузилмасдан қолдирилган

 

Жорий йил 21 ноябрь куни Оқдарё тумани Мустақиллик маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Зафар Ачилов Facebook ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида Оқдарё туман ҳокими Ш.Қудратов “Ўзбекистон” МФЙдаги 26-мактабнинг эски биносини ГАСМ ташкилотининг қонуний қарори ва хулосалари бўлишига қарамасдан, бузилишига қаршилик қилмоқда деб ўз мақоласини эълон қилган.

Фуқаро мурожаати туман Халқ таълими бўлими мутахассислари ва 26-мактаб маъмурияти мутахассислари томонидан жойида ўрганилди.

Ушбу “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги 26-умумтаълим мактабининг эски биноси маҳалла аҳолиси ва ёшларининг мурожаатларига асосан ўқув тугараклари ва ИТ марказ ташкил этиш ва фаолиятини йўритиш истакларини ва маҳалла жамоатчилигини фикрини инобатга олиб ушбу мактабнинг бинолари бузилмасдан қолдирилганлигини маълум қиламиз.

 

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM