РАСМИЙ МУНОСАБАТ

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 19, 21 ноябрь кунлари ижтимоий тармоғдаги “MILITSIYA TV” телеграм каналида Оқдарё тумани Лойиш маҳалласи Амир Темур кўчаси 79-уйда истиқомат қилувчи Эргаш Ҳайдаровнинг Бузилишга тушган (СНОСга) уйининг пули тўлаб берилмаётганлиги юзасидан фуқаронинг видео мурожаати ёритилди. 
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги “Самарқанд вилояти Оқдарё туманини 2017-2019 йилларда комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 514-сонли қарори ҳамда Оқдарё тумани ҳокимининг 2018 йил 14 июндаги 1298-Қ-сонли “Турар жой ва нотурар жой бино ва иншоотларини бузишга рухсат бериш ҳамда бўшаган ер майдонини Оқдарё туман ҳокимлиги заҳирасига олиш тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи умумий фойдаланишдаги 4Р-58а Лойиш шаҳарчаси Амир Темур кўчаси автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш объектининг лойиҳасига асосан турар-жой ва нотурар-жой бино-иншоотларни бузилишга тушганлиги кўзда тутилган. 
Шу муносабати билан бузилишга тушган ҳудудда жойлашган фуқароларга тегишли бўлган уй-жойлар, шу жумладан, фуқаро Хайдаров Эргаш Зиядиллаевичга тегишли уй-жойнинг 400,0 кв.м ер майдони қисмида жойлашган айвон биноси ўрнида автомобил йўлининг кенгайтирилиши  режалаштирилган
Ҳозирги кунда, Лойиш шаҳарчаси, Амир Темур кўчаси автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда ҳамда ҳудуддаги жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар ва нотурар жой биноларни белгиланган тартибда бузиш ва ҳудудда тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 62-бандига асосан мулкдор ва ташаббускор ўртасида юзага келадиган низо бўйича келишувга эришилмаган тақдирда — ушбу низо суд тартибида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилганлигидан келиб чиқиб, ўртадаги низони қонуний ҳал қилиниши учун Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилинган.
Суд жарёнида, экспертиза тайинланган ҳолда 2022 йил апрел ойида Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчаси Лойиш МФЙ Амир Темур кўчасида яшовчи фуқаро Ҳайдаров Эргаш Зиядиллаевичга тегишли уй-жойнинг 400,0 кв.м қисмида жойлашган айвон биноси ва ер майдони Ўзбекистон Ресубликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Самарқанд вилоят бўлими томонидан бугунги кундаги бозор қиймати баҳосидан келиб чиққан ҳолда,  273.133.166 (икки етмиш уч  миллион бир юз ўттиз уч минг бир юз олтмиш олти) сўмга баҳоланган ҳолда Оқдарё туман ҳокимлиги зиммасига ушбу компенсация пулини тўлаб берилганидан сўнг, юқорида кўрсатилган уй-жойнинг 400.0 кв.м қисмида жойлашган айвон биноси бузиб олиниб, ер майдонидан чиқариш тўғрисида 2022 йил 1 ноябрькуни Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинган. Суднинг ҳал қилув қарори бир ойлик муддатда  қонуний кучга киргач, компенсация пули тўлаб берилган ҳолда айвон биноси бузиб олиниши ва ер майдонидан чиқарилиши кўзда тутилган.
Лекин фуқаро Ҳайдаров Эргаш Зиядиллаевич бугунги кунда хусусий баҳоловчилар мурожаат қилиб, ўзига тегишли бинони 725,0 миллион сўмга баҳолатганлигини айтиб, ушбу суммани тўлаб беришни талаб қилиб келмоқда.
Ушбу масалада Оқдарё туман ҳокимлиги томонидан бирон бир қонун бузилишига йўл қўйилмаганлигини ва ҳар бир  ҳатти-ҳаракат суд идораларининг қарорига асосан олиб борилаётганлиги маъум қиламиз.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM