Миёнқол маҳалласида янги болалар боғчаси очилди

Миёнқол маҳалласида янги болалар боғчаси очилди

 Бугун Оқдарё  тумани 4-сектор ҳудудидаги Миёнқол  маҳалла фуқаролар йиғини Нурафшон  қишлоғида янги бунёд этилган 60 ўринли 15-давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 
“Обод қишлоқ” дастури асосида замонавий усулда бунёд этилган мазкур янги муассаса биносини очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, туман сектор раҳбарлари ҳамда мактабгача таълим бўлими ходимлари, ота-оналар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
Тадбир давомида тумандаги барча МТТ лар томонидан ташкил этилган ҳосил байрами кўргазмалари намойиш этилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM