Ишсиз ёшлар тикув фабрикасига ишга жалб этилмоқда

Ишсиз ёшлар тикув фабрикасига ишга жалб этилмоқда

Бугун Оқдарё туман ҳокими Шерзод Қудратовнинг ташаббуси билан “ZARAFSHON TEKSTIL” МЧЖ тасарруфидаги Янгиобод маҳалласида жойлашган "Лойиш-2" тикувчилик фабрикасида бўш иш ўринларига ишсиз ёшларни жалб этиш борасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими, фабрика раҳбарияти, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари, бандлик инспекторлари ҳамда маҳаллалардаги мингга яқин ишсиз ёшлар иштирок этишди. 
Тадбир давомида ишга таклиф этилган ёшлар фабрикада ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва иш ҳақи билан батафсил таништирилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM