Сайёр қабулда хотин-қизлар мурожаатлари эшитилди

Сайёр қабулда хотин-қизлар мурожаатлари эшитилди

Бугун Оқдарё туман истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси ўринбосари Нодира Эгамбердиева ҳамда “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институти илмий ходими Жахонгир Рустамовлар томонидан тумандаги хотин-қизлар муаммоларини  ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабул давомида  жами 41 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 5 та мурожаат жойида ҳал этилди ва 36 та мурожаат тегишлилиги бўйича масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM