Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги - муҳим вазифа

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги - муҳим вазифа

 

Оқдарё туманидаги "Миёнкол" маҳалласи 11-сонли умумтаълим мактабида ҳамда “Примкент” маҳалласидаги "Севара" базмгоҳида аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш мақсадида хотин-қизлар ўртасида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари қўмитаси хотин-қизлар билан ишлаш бўлими бош мутахассиси О.Арипова, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси хотин-қизлар билан ишлаш бўлими мудири в.б. М.Абдуллаевалар иштирок этди.

 

Учрашувда бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган тинчлик сиёсати, инсон қадрини улуғлаш, айниқса, хотин-қизлар учун яратилаётган шароитлар, имтиёзлар, фарзандларни тарбиялашда эътибор берилиши лозим бўлган муҳим жиҳатлар тўғрисида фикрлар билдирилди. Шунингдек, психологик тренинг ҳамда  махсус тайёрланган “Сохта даъволар” ҳужжатли фильми намойиш этилди.

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM