Инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш устида

Инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш устида

Самарқанд вилояти  Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ва туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими ходимлари томонидан бугун туман ҳудудида фаолият олиб бораётган йирик экспортёр корхоналар, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда 2022 йил ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилди. 
Тадбир давомида корхоналарнинг бугунги кундаги холати, таклиф ва муаммолари ўрганилиб, туманда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларни жадал ривожлантириш бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM