Спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича “Оқдарё туман ҳокими кубоги мусобақаси”га старт берилди

Спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича “Оқдарё туман ҳокими кубоги мусобақаси”га старт берилди

Бугун Оқдарё туман Болалар-ўсмирлар спорт мактабида мазкур мусобақанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросими ҳарбий оркестр ижросидаги давлатимиз мадҳияси ҳамда ҳарбийларнинг чиқишлари билан бошланди.
Айни пайтда спорт мактабида “Қўл жанги” тури бўйича “Оқдарё туман ҳокими кубоги мусобақаси” ўсмирлар ўртасида ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: бугун соат 19:00 да туман истироҳат боғида жойлашган Ҳумо амфитеатрида бўлиб ўтадиган спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича” Оқдарё туман ҳокими кубоги мусобақаси”нинг иккинчи босқичида профессионал спортчилар беллашадилар.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM