Даврий лаборатория кўриги ўтказилди

Даврий лаборатория кўриги ўтказилди 

Бугун Оқдарё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг паразитолог мутахассислари томонидан тумандаги “AGRO GREEN FARM” МЧЖ мева ва сабзавотларни қайта ишлаш корхонасида ишловчи ходимлар ўртасида юқумли паразитар касалликларни олдини олиш мақсадида лаборатория таҳлили учун намуналар олинди.     
Шунингдек, юқумли паразитар ва гепатит “А” касалликларини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш  ҳамда самарадорлигини ошириш йўлида туман 36-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи болалардан намуналар учун суртмалар олинди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM