88 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

88 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар мониторинги юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Туман оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ю.Ўроқова , маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этган мазкур йиғилишда мониторингни амалга ошириш бўйича бириктирилган масъул ходим Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси С.Хасанов томонидан муҳим тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Тадбир сўнгида камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган тумандаги 88 нафар хотин-қизларга давлат олий таълим муассасаларининг бакалаврият таълим йўналишларига алоҳида қабул параметрлари асосида танловда иштирок этишлари учун тавсияномалар топширилди.

 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM