Матбуот анжумани ўтказилди

Матбуот анжумани ўтказилди

Бугун Оқдарё туман Адлия бўлими бошлиғи Д.Ашуров ҳамда адлия бўлими таркибий қисмига кирувчи юридик хизмат кўрсатиш маркази, ФҲДЁ бўлими ва Давлат хизматлар маркази раҳбарлари иштирокида “Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида олиб борилаётган ишлар” ва “Туман корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларининг сиёсий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги ишлар” мавзуларида матбуот анжумани ўтказилди. 
 Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ижтимоий тармоқ фаоллари  иштирок этган мазкур матбуот анжумани давомида мавзу юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида берилган саволларига масъуллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM