Муҳим масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Муҳим масалалар юзасидан йиғилиш ўтказилди

Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида туман сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда 2022 йилнинг ўтган 4 ойи давомида Оқдарё туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар, Ўзбекистон республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20-сонли Қарори ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида масъулларнинг ҳисоботлари эшитилди. Ҳар бир масала атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш борасида топшириқлар берилди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM