Aждодлар хотираси авлодлар ёдида мангу қолади

Aждодлар хотираси авлодлар ёдида  мангу қолади

Бугун Оқдарё туманида 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” ва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан "Инсон улуғ - Хотира муқаддас" шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
 Тумандаги барча ташкилот ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокидаги мазкур тадбирда мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Шунингдек, меҳнат фахрийлари, нуронийлар иштирокида Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Тадбир сўнгида нуроний отахонлар, меҳнат фахрийлари, фахрий ҳарбийлар учун байрам дастурхони тузалди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM