Сайловга тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

Сайловга тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

Юртимизда жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига пухта тайёргарлик кўрилмоқда. 
Бугун Оқдарё туман ҳокимлигида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича комиссия аъзолари, сектор раҳбарлари ва тегишли масъуллар иштирокида ўтказилган йиғилишда ҳам шу хусусида сўз юритилди. Йиғилишда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ўтказиш бўйича комиссия раиси Алихон Мажидовнинг сайловга тайёргарлик борасидаги ҳисоботи эшитилди.    
Туман ҳокими Шерзод Қудратов сайловга тайёргарлик масалалари ижросини муҳокам этиб, соҳалар кесимида ҳар бир масъулларга аниқ ва тезкор топшириқлар берди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM