Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловчилар билан учрашувлар ўтказди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сайловчилар билан учрашувлар ўтказди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов туманимизда бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ўтказди. Хусусан, депутат 3-сектор ҳудуди Лойиш маҳалласида ҳамда 2-сектор ҳудуди Чорбоғ-2 маҳалласида сайловчилар билан учрашиб, ҳудуддаги муаммолар юзасида мурожаатларни қабул қилди. Учрашув давомида туман Электр тармоқлари корхонаси ва “Оқдарётумангаз” филиали раҳбарлари 2022 йилда туманда дастур асосида амалга ошириладиган ишлар юзасида тушунтиришлар беришди.

Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати
 

2015-2024 © Oqdaryo tuman hokimligi. Сайт яратувчиси: SAKTRM