Ангрен-Поп темир йўл линиясида илк поезд 15 апрель куни Тошкентдан водийга йўл олади

Тожикистонни айланиб ўтувчи Ангрен-Поп темирйўл тармоғи қурилиши ўз ниҳоясига етди. Йўлнинг қурилиш ишлари икки йилдан ортиқроқ вақт давомида олиб борилди.

123,1 км узунликдаги Ангрен-Поп темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 19,1 километрлик туннели хитойлик мутахассислар томонидан қурилган ва жиҳозланган. Бу йўл Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг марказий қисми билан ишончли тарзда боғлашга имкон яратади.

Йўлдаги биринчи поезд Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан,  15 апрель куни юриши мўлжалланмоқда.

2015-2019 © Оқдарё туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM